Балхаш. Алакөл. Өзбек тілінде

ОҚО, Шымкент қаласы, №54 жалпы орта мектебінің география пәнінің мұғалімі Мирзахамдамова Нұрхан.

Скачать (PPTX, 1.36MB)

Дарс мавзуси: §25. Балқаш кули. Олакул.
Дарс мақсади: а) Таълимий: уқувчиларга  Балқаш ва Олакул йирли куллари хақида маълумот бериш. Билим даражасини ошириш.
Б) Ривожлантирувчи: уқувчиларни оғзаки нутқини, куникма-маланасиши ривожлантириш.
В) Тарбиявий: уқувчиларни табиатга булган қизиқшини орттириш.
Дарснинг жихози: харита, интерактив доска, тоғ суратлари, семантикалик карта, слайд
Дарс услуби: сухбат, ижодийлик
Дарс тури: туп билан ишлаш.
Дарс услуби: савол-жавоб, қисман ижодкорлик, уйин.
Дарс жихози: интерактив доска, слайд, видео, сонлар езилган тарқатма материалдар.
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм

І. Саломлашиш. Довомат
Дарс тури хақида тушунча бериш.

ІІ. Синфни гурухға булиш.

Балқаш ғурух Олакул ғурух
 «Тамшыдан тама берсе дария болар».   «Көлдің көркі құрақ,таудың көркі бұлақ». 

 ІІІ. «Ғурух бош харфидан атамалар топиш»

Балқашғурух Олакул ғурух
«Б» харфидан келадиган географик атамалар. «О» харфидан келадиган географик атамалар.
Базальт-отқинди тоғ жинси  вулканлардан ва ер ериқларидан оқиб чиқади.Баландлик-қир, тоғнинг баланд қисми.Барометр– (юнонча барос-оғирлик, метр-улчайман) атмосфера босимини улчайдиган асбоб.Бартер– (инглизча бартер-товар айирбошлаш)-товарларни пулсиз бошқа товарларга бевосита айирбошлаш.

Бархан– усимлик билан қопланмоган кучма кум дунги.

Батискаф-(юнонча-батос-чукурлик, скафос-кема)- чуқур сув остида юрадиган аппарат.

Ботқоқлик-ер ости сувларнинг ер юзасига табий холда чиқиши.

Булут-хаводаги жуда майда (коллоид) сув зарарчалари ва муз заррачалари туплами.

Буғиз-кул, денгиз ва дареларнинг икки кенг  қисмини туташтириб турадиган сувли тор йулак.

Об-хаво-атмосфера қуйи қисмининг муайян бир қисқа вақтдаги табий холати.Ой-ернинг ягона табий йулдоши.Океан-(латинча океан-дуне дареси)-Дуне океанининг бир қисми.Олам-бизни ураб олган, вақт ва фазода чексиз борлиқ.

Олтин-юмшоқ, оғир, ишлов бериш қулай булан қиммат бахо металл.

Орол-хамма томонидан сув билан уралган, майдони  унача катта булмаган қуруклик.

Охактош-асосан кальцитдан таркиб топган чукинди тоғ жинси.

Оғир саноат-саноатнинг ишлаб чиқариши васиталари-машиналар ва жихозлар, металлар, қуриши жихозлари ишлаб чиқарадиган тармоқлари.

Оқмос кул-суви оқиб чиқиб кетмайдиган кул. Суви шур булади.

 

 ІҮ. Уй вазифасини сураш:

-Каспий денгизи хақида маълумотот. Укувчилар уй вазифасини сузлашади, бир-бирини тулиқтиради.

Ү. Янги мавзу

§25.Балқаш кули, Олакул.

Балқаш-Қозоғистоннинг жанубий шарқида жойлашган кул. Кулнинг майдони 18,2 минг квадрат километр, кул кенглик буйича  чузилиб етибди. Узинлиги 605 километр, эни, тор жойида 8 километр.  Фасллар буйича увининг сатхи узгариб туради. Энг чуқур жойи 27 м. Балқаш кулини купгина сайехатчилар ва олимлар тадқиқ этишган. Уларнинг ичида немис олими Гумбольд, рус олим-сайехатчилари И.В.Мушкетов, Л.С.Берг ва бошқаларни айтиб утиш керак. Балқаш, Олакул кулларининг табиати билан сойликларининг пайдо булишида ухшашликлар бор эканлигини илк бор  қозоқ халқининг истеъдодли уғли Чуқон Валиханов курсатиб утди. Балқаш кули денгиз сатхидан 342 м. Баландликда жойлашган.  Шимолий сохили тик, қирғоқлри эгри-бугри, жанубий сохили паст, кенг.

Балқаш кулининг ғарбий хамда шарқий сохиллари палеозой жинсларидан (порфир, туф, гранит, тахтатош, оқтош) тузилган Или дареси жанубий сохилига кенг дельта хосил  қилиб  қуйилади. Балқашда купгина йирик ороллар, қултиқлар, ярим ороллар бор.

Йирик ороллари – Олакул, Қорақамиш, кентубек, ороллари –Басорол, Ташорол. Балқаш  кулига Иле, Қоротол, Оқсув, Лепси, Аякуз, Бақонас, Туқиров, Муйинти дарелар қуйилади.

Иқлими. Балқаш кули улкаси иқлими континентал. Июл ойи уртача харорати +240 , январь ойи уртача харорати -80 га якин. Йиллик еғин-сочин миқдори 120 мм.

Балқаш кулининг табиий бойликлари. Кул хар, хил молюскалар, қисқичбақасимонлар, чувалчанглр билан планктонга бой. Балиқнинг 20 дан ошиқ тури бор. Унинг 6 тури факат Балқашда яшайдиган баликлар. Улар-Иле хамда Балқаш кукбоши, йирик балиқ туғадиган голомянка, хужалик ахамиятига эга булган сазан, куксерка, балқаш алабуғиси, шармай аққайраси ва бошқалар. Кулда хамма вакт кема қатнаб туради.

Балқаш кули экологияси. Балқашга қуядиган Или даресига Қапчағай сув омбори курилгандан буен, сувининг сатхи 2 м. пасайди. Хозир Балқаш кули турли хил махсулот қолдиқлари билан ифлосланган, унга айникса Балқаш мис комбинати куп зиен етказмокда.

Олакул.

Олакул-Балқашнинг шарқий қисмида жойлашган куллар тупламининг энг йириги хисобланади. Суви шур, Олакулга 15 дан ортиқ кичик дарелар клиб куйилади. Сохилининг узунлиги 384 км. Кул балиққа бой, унда болдирнинг 58 тури учрайди. Сохиллрида усадиган қамиш ва утларнинг орасида еввойи ов хайвонлар ва қушлар яшайди.

 «Сонлар созлайди»

ҮІ. «Топқир булсанг топиб кур»

Шимолий муз океан Каспий денгизи Балқаш, Олакул
1 Иле +
2 Урал +
3 Иртиш +
4 Есил +
5 Қоротол +
6 Жайиқ +
7 Аягоз +
8 Тентек +
9 Тобыл +
10 Уил +

ҮІІ. «Ердамчи саволлар»

  1. …. Муғалжар тоғидан бошланиб, Каспий денгизига қуяди. Жем дареси.
  2. …. дареси суви йил буйи куп булади. Иртиш.
  3. …. Балқаш кули хавзасидаги иккинчи  йирик даре. Қоротол дареси.
  4. Республикамиздаги энг йирик сув омбори …. . Бухтирма олув омбори.
  5. Қозоғистоннинг ғарбида жойлашган энг катта шур кул …. . Каспий денгизи.
  6. Каспий денгизидан қимматбахо осетр балиқ мақсулотининг …. овланади. 82%
  7. Или даресида … сув омбори курилган. Қапчагай.
  8. …. сохилларида усадиган орасида еввойи ов хайвонлар ва кушлар яшайди. Оланкул кули.
  9. …. Иле, Қоротол, Оқсув, Лепси, Аякуз, Бақонас, Туқиров, Муйинти дарелари қуйилади. Балқош кулига.
  10.  Езда кул сувининг ….. га етади. Харорати +270

ҮІІІ. Дам олиш дақиқаси. Видео.

ІХ. Дафтар билан ишлаш. Контур карта билан  ишлаш.

Х. Қайси областда қайси даре куллар етади.

ХІ. «Энг, энг, энг …».

  1. Энг катта материк. Евросие.
  2. Энг катта ярим орол. Арабистан ярим ороли.
  3. Энг катта ташқи денгиз. Филиппин.
  4. Энг катта чул. Сахрон кабир чули.
  5. Энг катта музлик. Антарктида.
  6. Энг катта кул. Каспий денгиз.
  7. Энг катта даре хавзаси. Амазонка
  8. Энг укур кул. Байкал кули.
  9. Энг катта тимсох. Аллигатор
  10. Энг катта илон. Шох питони
  11. Энг чиройли куш. Товус
  12. Энг катта куш. Альбатрос
  13. Энг буйи узун хайвон. Жираф
  14. Энг узоққа сакровчи хайвон. Кенгуру
  15. Энг кенг тарқалган тил. Инглиз тили

ХІІ. Бахолаш.

ХІІІ. Уйга вазифа. §25.Балқаш кули, Олакул. 118-120 бетгача уқиб келиш.

Check Also

География -10. §52 Ресей халқы, еңбек ресурстары.

Мырзакулова Мереке Сейсеналиевна. Жамбыл облысы Шу қаласы Төле би орта мектебінің география   пәні мұғалімі. «Гүл сыйлау» …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Лимит времени истёк. Пожалуйста, перезагрузите CAPTCHA.